Онамга мактуб

Менинг онажоним – сиз дунёдаги барча онажонлар каби меҳрибонсиз. Биламан хаёлларингиз, орзу-умидларингиз доимо биз – фарзандлар билан. Эрта тонгдан нонушта тайёрлаб дадажонимни ишга, бизни мактабга, боғчага кузатасиз. Ширин овқатлар тайёрлаб, уйга қайтишимизни кутасиз. Уйимиз доим саришта. Уст-бошимиз доим тоза-озода. Укаларимга аллалар айтганингизни кўп бор эшитганман.

Бизни доимо одобли бўлишга, катта-ю кичикка ҳурмат билан муомала қилишга ўргатасиз. Доимо устозларимизнинг гапларини қунт билан эшитишимиз, китоблар ўқиб, тил ўрганишимиз бизга ёрдам берасиз. Онажоним сиз ҳамиша: “Яхши ўқинглар, одобли, илмли бўлсангиз, меҳнатдан қочмасангиз албатта бахтли, соғлом бўлиб, бизга раҳмат келтирасиз. Юртимизга хизмат қиладиган инсон бўлиб катта бўласизлар”, – деб айтасиз.

Мен ҳам доимо уй ишларида сизга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Катта бўлсам, сиздай меҳрибон она бўлишни истайман.

Онажоним! Ўлкамизга баҳор келди. Баҳор фаслларнинг энг гўзали. Баҳорда табиат уйғонади. Дарахтлар гуллайди. Атроф гўзалликка бурканади. Шу гўзалликларнинг барчаси табиатни сиз онажонларга совғаси деб ўйлайман. Чунки, баҳорнинг илк кунларида халқаро хотин-қизлар байрами нишонланади. Онасини яхши кўрадиган барча болалар қатори мен ҳам бугун меҳридарёгинам – Сизни 8-март халқаро хотин-қизлар байрами билан чин дилдан табриклайман!

Онажон! Бахтимизга ҳамиша соғ-омон бўлинг! Сизни жуда-жуда яхши кўрамиз!

Парвина РАСУЛОВА, Бухоро шаҳридаги 35-мактабнинг 5-синф ўқувчиси

Яна ўқинг:  Ёзувчининг китоб чоп этиш ва тарқатиш масаласига муносабати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: