МТМнинг янги биноси

200 нафар болага муносиб совға бўлди

Бола кулса – дунё кулади. Дарҳақиқат, беғубор қалб эгаларининг яйраб камолга етишлари учун юртимизда барча имкониятлар бисёр.

Айни кунларда Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 30-мактабгача таълим муассасасида 10 та гуруҳ мавжуд бўлиб, унда 200 нафар болажон тарбияланмоқда.

Наталья Зиновьева, Марҳамат Худойберганова, Надежда Абдуллаева, Анапошша Якубова сингари ширинсўз тарбиячиларнинг саъй-ҳаракатлари боис муассаса тарбияланувчилари ҳам спортда, ҳам санъатда кўплаб ютуқларни қўлга киритишган. Масканда фаолият юритаётган турли тўгараклар болажонлар билан гавжум. Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги арафасида эса муассаса биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, замонавий қиёфа касб этди.

– Мактабгача таълим муассасаси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб замонавий кўринишда қад ростлагани болажонларимиз учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди. Замонавий жиҳозларга эга хоналарда турли машғулотларни бажараётган тарбияланувчиларнинг қувончи чексиз. Ахир, кенг имкониятлар туфайлигина юксак ютуқларга эришилади, – дейди муассаса раҳбари Иқбол Қутлимуратова.

Айни вақтда эртамиз эгалари – болажонларга яратилган шарт-шароитлар ҳар қанча мақтовга лойиқ. Бир сўз билан айтганда, истиқлол берган азиз неъматлар туфайли юрт обод, эл шодон, болалар эъзозда.

Шавкат ХЎЖАҚУЛОВ,

Хоразм вилояти

Яна ўқинг:  Президент номлаган ихтиро. Унга нега ҳомий топилмаяпти?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: