ОБОД ЮРТНИНГ БАХТЛИ ҚИЗЛАРИ

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан пойтахтимиздаги 254-сонли мактабда “Обод юртнинг бахтли қизлари” деб номланган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Анжуманда сўзга чиққанлар Зулфия номидаги Давлат мукофотининг моҳияти, унинг ёшларимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида гапирар экан, ушбу тадбир ҳам мукофотга номзодлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида ўтказилаётганини таъкидладилар.

Бугунги кунда мукофотга сазовор бўлган қизларнинг сони 226 нафарни ташкил этади. Улардан саккиз нафари Ўзбекистон Президенти стипендияси, 11 нафари Навоий ва Ибн Сино стипендиялари совриндорлари. 81 нафари эса Осиё, жаҳон ва бошқа турли халқаро мусобақа ва танловлар ғолибидир.

Тадбирда Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган қизлар иштирок этиб, ўқувчилар ва тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоб бердилар.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Экоҳаракат фаолияти қандай самара бермоқда?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: