Аёллар маслаҳатхоналарида хотин-қизларга малакали акушерлик ва гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатилади

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, улар саломатлигини асраш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Президентимизнинг жорий йилда Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқида ҳам ҳомиладор аёлларни скрининг кўригидан ўтказиш ишлари талаб даражасида эмаслигига эътибор қаратиб: “Бу борадаги жиддий камчиликларга барҳам бериш мақсадида оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида қизларимиз, аёлларимиз учун алоҳида тиббий маслаҳатхоналар ташкил этилмоқда”, дея қайд этиб ўтган эди. Бу борада давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 февралда имзоланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 май кунидаги “Қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этди.

 

Аёллар маслаҳатхоналари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман, шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг оилавий поликлиникалари тузилмасида ташкил этилди, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи Марат Содиқов. – Бундан асосий мақсад аёлларимизга ҳомиладорликка қадар, ҳомиладорлик ҳамда туғруқдан кейинги даврда малакали акушерлик ва гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатишдир. Шунингдек, ушбу маслаҳатхоналар ўзига бириктирилган ҳудуд аҳолисининг репродуктив саломатлигини асраш ҳамда оилани режалаштириш орқали она ва бола саломатлигини ҳам муҳофаза қилишади.

 

Қувонарли жиҳати, эндиликда хотин-қизлар саломатлиги доимий назоратга олинади. Бу борадаги муаммоларни эрта бартараф этиш чоралари кўриб борилади.

 

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Геморрагик васкулитнинг давоси парҳезми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: