ДОРИВОР ГИЁҲЛАРНИ САҚЛАШ ҚОИДАЛАРИ

Шифобахш ўтлар хонанинг салқин, қуруқ, болаларнинг қўли етмайдиган жойида сақланади. Ўт солинган қутича ёки пакетни тоза картон қутичага солинг ва қопқоғини маҳкам ёпиб қўйинг.

Доривор гиёҳларни жуда кўп миқдорда сотиб олманг. Акс ҳолда уларни узоқ вақт сақлаганда шифобахшлик хусусияти камайиб қолади. Қутичанинг оғзини очиб, гиёҳдан керагини олгач, кейин уни яна маҳкам ёпиб қўйинг. Яхшиси уни елим билан ёпиштириб қўйинг.

Наъматак ва қора қорағат (смородина)нинг сақлаш қоидаларига жуда пухта риоя қилиш зарур. Чунки, ёруғликда, нам хонада, ҳарорат пасайиб кетганда бу ўсимликлар таркибидаги витаминлар, аввало, аскорбин кислота камайиб кетади.

Эфир мойи тутадиган ўсимликлар – мойчечак гули, доривор валериана илдизи, ялпиз ва маврак (чўл ялпизи) баргини яхшилаб жойлаб сақлаш жуда муҳим ҳисобланади. Уларнинг алоҳида сақлаш лозим. Шундагина уларнинг ўткир ва хушбўй ҳиди бир-бирига ўтиб кетмайди. Шунинг учун бу ўсимликларни алоҳида шиша идишларга солиб, оғзини пергамент қоғоз билан ўраб, полиэтилен қопқоқ билан ёпиб қўйиш зарур.

Шифобахш ўтларни озиқ-овқат маҳсулотлари, янги ҳамда сархил мева ва сабзавотлар, ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар ёнида сақлаш мумкин эмас.

Хонадаги нам ҳаво, юқори ҳарорат шифобахш ўсимликларда, хусусан, уларнинг таркибида қанд бўладиган меваларда турли ҳашаротларнинг кўпайишига олиб келади.

У. СУЛТОНОВА,

П. Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Олма – тетиклаштирувчи мева

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: