Биз истиқлол фарзандлари!
Андиждон вилояти Жалақудуқ тумани 49-давлат ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Агросаноат касб-ҳунар коллежида “Юртимиз ифтихорлари – ёшлар даврасида” лойиҳаси асосида “Биз истиқлол фарзандлари!” дея номланган тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирга Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари ва турли кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчи қизлар таклиф этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати, уларга яратилаётган шарт-шароитлар, айниқса, қизларнинг билим олишда, касб-ҳунар эгаллашларидаги кенг имкониятлар хусусида тўхталиб ўтдилар.
Умиджон МАМАРАСУЛОВ