СОҒЛОМ ТАНДА – СОҒ АҚЛ

2016 йил “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан Учтепа туманидаги 40-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада тумандаги мактаблардан жами 92 нафар ўқувчи қатнашди. Спортнинг стол тенниси тури бўйича 197-умумтаълим мактаб 1-ўринни эгаллаган бўлса, эстафета баҳсларида 1-ўрин 193-мактаб ўқувчиларига насиб қилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, болаларни жисмонан чиниқтириш, спорт билан мунтазам шуғулланишларига эътибор қаратиш, ҳамда уларнинг дарслардан сўнг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдан иборат.

Юлдуз РАҲМАТОВА

Яна ўқинг:  ЭЛ ҚАЛБИДАГИ ШОИР СИЙМОСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: