АЖДОДЛАРГА ЭҲТИРОМ

Шу кунларда жойларда ғазал мулкининг султони, буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллуди муносабати билан кўплаб учрашувлар, адабий кечалар ўтказилмоқда.

Алишер Навоий асарларида инсонпарварлик, олижаноблик, меҳр-оқибат, адолат, ростгўйлик сингари эзгу ғоялар ўз ифодасини топган. Сергели туманидаги 305-умумтаълим мактабида ҳам “Буюк аждодлар каби юксакликка интилиб” мавзусидаги учрашувда шу ҳақда сўз борди. Тадбирда муассаса директори Анагул Собирова, она тили ўқитувчиси Ўктамхон Тошқўзиева, математика ўқитувчиси Шарифа Абдураимова, рус тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Маъмура Собирова, Татьяна Николаевналар каби устозларнинг Алишер Навоий адабий меросининг бугунги аҳамияти, ижодини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишларга оид маърузалар тингланди. Шунингдек, ўқувчилар томонидан намойиш этилган мумтоз куй-қўшиқлар ҳамда саҳна кўринишларидан иборат адабий-мусиқий дастур тадбирга янада файз киритди. Тадбирда ўқувчилар томонидан Алишер Навоийнинг достонларидан парча ўқиб берилди.

Муниса РАЗЗОҚОВА,

Сергели тумани 305-умумтаълим мактабининг ўқувчиси

Яна ўқинг:  Оила – бахт ошёни

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: