Навоий дунёси ва ёш мусаввир нигоҳи

Юртимизда тасвирий санъатнинг ўзига хос мактаб ва анъаналарини ривожлантириш, ижод аҳлининг меҳнатини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Истеъдодли ёшларни аниқлаш, ижодий-интеллектуал салоҳиятини кашф этишга яқиндан кўмаклашиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай ёшлардан бири Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети талабаси Гулҳаё Абдуллаевадир.

– Таниқли мўйқалам устаси Камолиддин Беҳзоднинг Алишер Навоий ижоди намуналарига ишлаган нозик дид ва кенг тафаккурни ўзида мужассам этган асарлари кишини узоқ ўйга толдиради. Чизган миниатюраларимда мана шундай жозиба ва руҳни акс эттиришга ҳаракат қиламан, – дейди Гулҳаё Абдуллаева.

Гулҳаё Абдуллаева ўтган йиллар давомида турли кўрик-танловларда иштирок этиб, муносиб ўринларни эгаллаб келмоқда. Жумладан, “Конституция – бахтимиз пойдевори”, “Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам”, “Ташаббус – 2013”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманд аёли” каби танловлар ғолибидир. Шунингдек, у 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин” каби нодир мумтоз асарлар миниатюрасини яратаётган ёш мўйқалам устаси 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Навоий номидаги Давлат стипендиясига ҳам сазовор бўлди.

Яна ўқинг:  Алимент пули чет элга юбориладими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: