KULGI-SHIFO
– Сенга чапақайлигинг халақит берадими, ошна?
– Йўқ. Ҳамма одамнинг, албатта, битта камчилиги бўлади, мана, масалан, сен чойни қайси қўлинг билан аралаштирасан?
– Ўнг қўлим билан!
– Ана, кўрдингми! Ақли бутун одам чойни қошиқ билан аралаштиради!
Ота ўғилдан сўради:
– Аканг туғилган кунингга нима совға қилди?
– Ўйинчоқ,
– Нима дейиш керак?
– “Бор-йўғи шуми?”