Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Чин юрак сўзини айтиб

16.06.2014
17 марта ўқилди
Чин юрак сўзини айтиб

“Медпункт эшиги нега қулф”. Мазкур сарлавҳа остида Хазорасп туман газетасида чоп этилган 5-синф ўқувчисининг мақоласи вақти келиб қишлоқ тиббиёт пункти мудирини ишдан олишгача боради, деб ким ўйлабди, дейсиз. Мақола туртки бўлиб, махсус комиссия тузилиб, “бурнига хода етмайдиган” мудирнинг ковушини тўғирлаб қўйишди. Қишлоқ аҳли “Жаббор ўғлим, сенга, отанга раҳмат-ей”, дея ҳурсанд бўлишди. Чунки медпунктга энди яхши ишлайдиган тиббиёт ходими келишига умид уйғонган эди.

Шу-шу Жаббор Раззоқовнинг мақолалари туман, вилоят газеталарида бирин-кетин чоп этила бошлади. Кейинчалик “Гулхан” Республика болалар журнали фототанловида қатнашиб, учинчи ўрин соҳиби бўлди. Қалби қувончга тўлган ёш қаламкаш бир умрга журналистика соҳаси билан тақдирини боғлашга қарор қилди.

Журналистика соҳасига бўлган муҳаббат боис Жаббор Раззоқов Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг журналистика факультетига ўқишга кирди. Талабалик йиллари ёшлар газеталарида курьер, мусаҳҳиҳ бўлиб иш фаолиятини бошлаган Ж.Раззоқов кейинчалик “Тонг юлдузи”, “Туркистон” газеталарида Бош муҳаррир лавозимларида ишлади.

Бағрикенг, меҳрибон устоз қатор йиллар ноширлик соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётир. “Ўзбекистон”, “Меҳнат”, “Ижод дунёси”, нашриётларида раҳбарлик қилиб болажонлар учун янги-янги китоблар, дарсликлар чоп этилишига муносиб ҳисса қўшди.

Жаббор аканинг самарали ижод маҳсули бўлган “Марварид томчилар”, “Умр бир қўшиқ”, “Ватан қадри”, “Чин юрак сўзи” каби китоб ва тўпламларини шогирдлари бир-биридан қизғаниб ўқишарди. Устоз кўп йиллик ижодий меҳнатлари боис “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазовор бўлди.

Бахти кулган бу самимий инсон турмуш ўртоғи Уллибиби опа билан саккиз нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказдилар. Ҳозирда меҳнатсевар, дилкаш бу инсон неваралар қуршовида. Улардан куч олиб, янада самарали ижод қилмоқдалар.

Теглар:#2014/22-23

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Юрак хуружи оғриқларсиз келса...Тиббий сабоқлар

Юрак хуружи оғриқларсиз келса...

Статистика маълумотларига кўра, барча ўлим ҳолатларининг 56 фоизи юрак қон-томир касалликлари оқибатида юзага келар экан. Охирги пайтларда юрак хуружи билан вафот этиш ҳолати кўпай

31.10.2023290
Юрак нуқсони билан туғилиш:  сабаб нимада?Тиббиёт олами

Юрак нуқсони билан туғилиш: сабаб нимада?

Маълумотларга кўра, бугун жаҳонда ҳар минг чақалоқдан саккиз-ўн нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келмоқда. Уларнинг қарийб 72 фоизи ҳаётининг илк йилида жарроҳлик амалиётига

27.09.2022203
Чақалоқ нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?Тиббиёт олами

Чақалоқ нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?

Шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дард

11.05.2023136
Тахикардия ёки юрак уришининг тезлашишиТиббий сабоқлар

Тахикардия ёки юрак уришининг тезлашиши

Юрак уриш тезлашиши ёки ортиши юракка тушаётган зўриқишдан далолат беради, лекин ЙҚС (юрак қисқаришлар сони)ни меъёрлаштириш учун аввало, бу ҳолатга сабаб бўлаётган муаммони бартар

09.12.2022122