Амир Темур ва фолбин қиссаси
Амир Темур саройида ўтирса, олдига аёнларидан бири югуриб келиб:
— Шоҳим, ҳузурингизга дунёда энг машҳур фолбин кирмоқчи, — деди.
Амир Темур киритишни буюрди. Фолбин саройга кириб айтди:
— Шоҳим, буюк лашкарбошим, мен сизнинг келажагингиз ва жангларингиз хақида фол очиб бераман.
Амир Темур лашкарларни чақириб:
— Бу фолбиннинг бошини танидан жудо қилинглар! — деб буюрди.
Лашкарлар фолбиннинг бошини кесгач, савол беришди:
— Шоҳим, нега фолбинни ўлимга хукм қилдингиз?
Амир Темур:
— Бу аблах фолбин ўзининг келажагини, яъни ўлим кутаётганини билганида ҳузуримга келмасди. Менинг келажагимни қаердан билсин! — деган экан….
Манба: Ilm.uz