Кулгу-шифо (2015-51)
– Оббо, тишингизда катта ёриқ, катта ёриқ, катта ёриқ бор экан.
– Жаноб доктор, нега сиз менга бу сўзни уч марта такрорлаб айтдингиз?
– Кечирасиз, мен уни фақат бир марта айтдим, қолган икки мартаси тишингиздаги ковакдан келган акс-садо бўлса керак!
– Доктор айтингчи, оғриқ сезиладими?
– Кимга қанақа?!
– Бу нима деганингиз?
– Беморларга сезилади, менга эса йўқ.