Менга бақирманг!

Американинг Питтсбург университети мутахассислари 976 нафар оилада махсус тадқиқот ўтказишди.

Унга кўра онаси ёки отасининг бақиришлари билан вояга етаётган 13 ёшли ўсмир болалар хулқида салбий ҳолатлар кўп кузатилган.

Ўсмир ёшдаги фарзандларга салбий сўзлар (бақириш, ҳақоратлаш, хўрлаш, уриш) билан босим ўтказиш, уларнинг ривожланишига ўзининг салбий таъсир ўтказмай қолмайди. Психологлар айнан шу каби оилаларда тарбияланаётган 13-14 ёшли ўсмирларнинг мактабдаги хулқ-атвори ва ўқиши билан танишишди. Натижада жуда ачинарли бўлди. Ўсмирлар муассасада ўзларини ёмон тутишлари арзимаган нарсадан жанжал кўтаришлари, ёлғон гапиришлари ва ҳаттоки, бесабаб муштлашишлари кузатилган.

Тадқиқот натижаларига кўра 90 фоиз ота-оналар кун давомида фарзандларига камида бир марта бақиришлари ёки қўпол муомалада бўлишларига иқрор бўлишган. Олимлар ота-оналарга фарзандлари билан бундай муносабатда бўлиш, кейинчалик уларнинг хулқида муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Яна ўқинг:  ҚАБЗИЯТ ВА ИЧАК ДИСКИНЕЗИЯСИДА ПАРҲЕЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: