МАЗАЛИ КУЛЧАТОЙ

Зарур масаллиқлар: Хамирга: 200 гр. ун, 100 мл. илиқ сут, 3-4 чой қошиқ хамиртуруш, 1 дона тухум, 30 гр. сариёғ, таъбга кўра туз ва шакар керак бўлади. Устига сепиш учун кунжут даркор. Қиймасига: 200 гр. қиймаланган гўшт, пиёз, помидор, қизил булғор қалампири, бир бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ кунгабоқар ёғи, кўкатлар, 4 ош қошиқ консерваланган маккажўхори, таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиши: Ун ва хамиртурушни аралаштириб, сут, шакар, туз ва эритилган сариёғни ҳам қўшамиз. Тухум оқини хамирга солиб аралаштириб хамир тайёрлаймиз ва кўтарилиши учун қолдирамиз.

Тўртбурчак шаклда тўғралган булғор қалампири, пиёз ва помидор 3-4 дақиқа давомида ёғланган товада қовурилади. Сўнг масаллиқларга гўштни қўшиб, қовуришни давом этамиз. Маккажўхори, саримсоқпиёз, туз ва зираворлар солингач 2-3 дақиқа оловни ўчириб, тўғралган кўкатларни қўшиб, димлайсиз. Хамирни кичик зувалачаларга ажратиб чиқинг. Ҳар бирини думалоқ шаклда ёйиб, ичига қиймани солиб, тугинг. Кулча юзасига тухум сарғини суртиб, кунжут сепамиз. Пишириқ 190 даража ҳароратда қиздирилган газ печига пишириб олинади.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Юрагингиз саломатлиги қай даражада?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: