Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?

Фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан банд бўлса, унда очлик ҳисси пайдо бўлади. Бу эса ўсиш гормони кўпроқ ишлаб чиқилишини таъминлайди.

Таомнома оқсилга бой маҳсулотлар, сут-қатиқ, гўшт, тухум, кўкатлар ҳамда дуккакли маҳсулотларга бой бўлса, бўй билан боғлиқ муаммолар кўп безовта қилмайди. Шуни унутмангки, ҳар қандай касалликнинг олдини олишнинг биринчи талаби бу соғлом турмуш тарзига амал қилишдир.
Тиббиётда ҳар бир одам организмининг паспорт ёши ва суяк ёши деган тушунча бор. Қўл кафти рентген текшируви ўтказилганида суяклар сонига кўра cуяк ёши аниқланади. Меъёрда паспорт ёши суяк ёши билан тенг бўлиши лозим.
Бўй ўсишининг ортда қолиши шу каби текширувларда кўринади. Масалан, боланинг паспорт ёши 10, суяк ёши эса 3 ёшга мос келади. Фарқи: 7 ёш бўляпти.
Замонавий тиббиётда рентген текшируви орқали ташхис аниқ бўлгач, терапия муолажаси қилинади.


Бўйни ўстиришда қўлланиладиган терапия муолажаси икки усулда: узлуксиз ва муддатли кўринишда бўлади. Даволаниш жараёнида бола ўз вақтида кўрикдан ўтказиб турилиб, ўсиш доиралари беркилиб қолмаётгани назорат қилинади.
Шунингдек, препаратларни ўз вақтида, белгиланган тартибда қабул қилиш ҳам асосий шартлардан бири. Агар билиб-билмай бўй ўстирувчи гормондан фойдаланилса, ножўя таъсири кузатилиши мумкин. Шу боис ҳам мутахассис билан бамаслаҳат керакли муолажа олиниши лозим.

Даволаш бир йил давомида амалга оширилади. Икки ёки уч ойда тўхтатиб қўйилса, ҳеч қандай наф бўлмайди. Бу жараённи эртароқ бошлаган маъқул. Балоғат ёшидан кейин бўй ўстириш муолажаси таъсир қилмаслиги тиббиётда кўп кузатилган.

Насиба АЛИМОВА,

тиббиёт фанлари номзоди

Яна ўқинг:  Инсоннинг стресс ҳолатида эканини қандай билиш мумкин?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: