“Осмонўпар” бассейн

Яқинда Лондонда шишадан ясалган ажойиб бассейн пайдо бўлади. Аммо уни кўриш учун бошни юқорига кўтаришга тўғри келади.

Шишадан ясалган ҳовуз иккита турар-жой биносининг ўртасида қад ростлайди. “Ўткир” ҳиссиётларни ёқтирадиганлар ушбу ажабтовур бассейнни юқори баҳолашлари аниқ.

“Лойиҳа ўзининг ғалати “безак”лари билан ажралиб туради” – деб бассейнга таъриф беради унинг муаллифи ҳисобланмиш Ballymore Group архитекторлари.

Бассейн баланд иншоотнинг 10 қаватида қурилади. Унинг майдони 25 х 5 метрни, чуқурлиги эса 3 метрни ташкил этади. Архитекторларнинг сўзларига қараганда, бунча ҳажмдаги сувни 20 см. қалинликдаги шиша бемалол кўтара олади. Бу ажойиб лойиҳани реал ҳаётга татбиқ этиш шу йилда мўлжалланган. Уни 2017 йилнинг охири, 2018 йилнинг бошларига келиб тугатиш назарда тутилган.

Гулноза ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Ҳаётда идеалсиз яшаб бўладими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: