ИСТЕЪДОД ВА МАҲОРАТ ФЕСТИВАЛИ

“Истиқлол” санъат саройида “Камалак юлдузлари – 2015” республика болалар ижодиёти фестивали ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ва улар иштирокида галаконцерт бўлиб ўтди.

Ёш авлоднинг эзгу интилишлари, орзу-истакларини ўзида акс эттирган ёрқин лойиҳалардан бири “Камалак юлдузлари” фестивалидир. Мазкур фестиваль мусиқа ва санъат, бадиий таълим, мактабдан ташқари таълимни янада ривожлантириш, ўғил-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг беғубор орзуларига қанот бағишлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Фестивалнинг барча босқичида 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 60 минг 400 нафардан ортиқ иқтидорли ўғил-қиз ўз маҳоратини намойиш этди. Улардан 111 нафари ғолибликни қўлга киритди. Саралаш босқичларида ўқувчиларнинг мумтоз ва миллий мусиқа чолғулари ижрочилиги, анъанавий ва академ хонандалик, хореография, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм йўналишидаги истеъдод ва маҳорати таниқли санъаткор ва мутахассислар томонидан баҳоланди.

Лойиҳа доирасида пойтахтимиздаги кўргазма залларида болалар расмлари кўргазмаси, моҳир рассом ва ҳайкалтарошлар, уста ҳунармандлар, мусиқашунослар, режиссёрлар, шоир ва ёзувчилар иштирокида маҳорат сабоқлари, ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.

Майна Ҳасанова

Яна ўқинг:  Qo‘shiqlarning qadimiysi va a’losi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: