Озод юртнинг обод хонадонлари
Қарши туманидаги Боғобод қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Тўқманғит замонавий массиви ҳам йил сайин обод ва кўркам масканга айланмоқда. 2015 йилда ушбу массивда 149 уй-жой барпо этилиб, ўз эгаларига топширилди.
– Мана шу уйга кўчиб ўтдигу замонавий шароитларда яшаш қандай бўлишини англадик, – дейди Шавкат Хўжалов. – Илгари бизга шуниси ҳам бўлаверади, деб юраверган эканмиз-да. Ҳаётга муносабатимиз ўзгарди. Яшашни ўргандик. Бу ердаги шароитлардан аёлимнинг, фарзандларимнинг хурсандлигини кўриб, яйраб кетаман. Мўъжазгина томорқада полиз ва сабзавот маҳсулотлари етиштиряпмиз. Бундай ширин ҳаёт учун Президентимиздан беҳад миннатдормиз.
ЎзА.