Усталар дурдонаси

Ўзбекистон Бадиий академиясида “Усталар дурдонаси” деб номланган ксилография санъати кўргазмаси очилди.

Ксилография, яъни ёғочга ўйма нақш солиш, нафис ва бежирим асарлар яратиш кишидан катта маҳорат ва иқтидор талаб қилади. Ўзбекистон халқ рассоми Медат Кагаров ушбу йўналишда самарали ижод қилган усталардан. Унинг шарқ мумтоз адабиёти намояндалари шеърий тўпламларига ишланган безаклари ўзига хос фалсафа ва мазмун-моҳиятга эга. Устанинг асарлари Ўзбекистон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Голландия, Россия, АҚШ, Ҳиндистон ва Япониядаги кўплаб музейлар ҳамда шахсий коллекциялардан ўрин олган.

Дамир Ўразаев ҳам ўйма нақш санъати соҳасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Устоз шоира Зулфиянинг “Томчи” деб номланган шеърлар тўпламига ишланган миниатюралар муаллифидир. Унинг асарлари Ўзбекистон, Россия, Чехия, Польша музей ва галереяларида сақланмоқда.

З. МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  АРПАБОДИЁН – ШИФОГА КОН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: