Фонд фаолиятидан (2014/17)

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондида иқтидорли ранг-тасвир устаси Дилором Мамедованинг “Баҳор палитраси” деб номланган шахсий расмлар кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу кўргазмада Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейининг 40 нафар ўқувчилари ҳамда Тошкент хотин-қизлар коллежининг ўқувчилари иштирок этишди.

Андижон вилояти фонднинг ҳудудий филиали вилоят Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими бошқармалари билан ҳамкорликда Андижон туманидаги 43– ҳамда Жалақудуқ туманидаги 25-умумтаълим мактабларида “Чекишнинг зарарли оқибатлари”, “Саломатлигинг ўз қўлингда!” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек, Бўз тумани 4– ва 12-сонли умумтаълим мактабларида, Андижон тумани “Раввот” маҳалла фуқаролар йиғинида спорт мусобақалари ўтказилди.

Наманган вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан вилоят Скрининг маркази мутахассислари билан ҳамкорликда Чуст туманининг “Олмос” шаҳарча фуқаролар йиғинига қарашли “Тоймас-1”, “Тоймас-2”, “Булоқбоши”, “Бозорбоши” ва “Бирлик” номли маҳалла ҳамда қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли орасида тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди.

Қашқадарё вилояти фонднинг ҳудудий филиали томонидан Қарши шаҳридаги 39-умумтаълим мактабида, “Кат” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, Халқ таълими бошқармаси ва диний идора вакиллари иштирокида “Маҳалла – мактаб – оила” ҳамкорлигини йўлга қўйиш, шунингдек, ёшларни миллий минталитетимизга хос бўлмаган иллатлардан ҳимоя қилиш мавзуида маърузалар ўқилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  Самарқандда кўришгунча, хайр!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: