БАЙРАМ ШОДИЁНАСИ

Янги йилни ҳаммадан ҳам кўпроқ болажонлар интизорлик билан кутишади. Зеро, бу байрамнинг ўзига хос сеҳри мавжуд бўлиб, болажонлар ўзларини том маънода эртаклар мамлакатига тушиб қолгандек ҳис қилишади. Болажонларга ана шундай қувонч улашиш мақсадида жойларда Янги йил байрамига бағишланган тадбирлар бошлаб юборилди. Яқинда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 52-мактабгача таълим муассасаси 7-9-рус гуруҳларида ҳам болажонларнинг йил бўйи ўрганган машғулотлари асосида Янги йил байрам тадбири ўтказилди.

Турли хил эртак қаҳрамонлари кўринишидаги болажонлар арча атрофини айланиб тарбиячилари Зулхумор Холмирзаева, Ольга Труш, логопед Гулнора Ёқубова, мусиқа раҳбари Камола Алматоваларнинг ўргатган шеър, қўшиқ, ва рақсларни завқ билан ижро этдилар.

– Болаларни мактабга тайёрлашда уларнинг нутқини ўстириш, фикрлаш, эслаб қолиш қобилияти, қўл (бармоқлар) моторикасини ривожлантириш асосий ўринни эгаллайди. Бизнинг 57-мактабгача махсус таълим муассасамизда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2010 йилда қабул қилинган “Болажон” Дастури бўйича иш олиб борамиз. Мазкур Дастурнинг мақсади мактаб ёшидаги болаларни мактабгача таълимнинг давлат ва жамият талаблари асосида бола шахсига, болаларни соғломлаштириш, уларнинг қобилияти, эҳтиёжи, имкониятига мослаштириб ривожлантиришга катта эътибор қаратишдан иборат, – дейди боғча мудираси Гулчеҳра Азимова.

Шуни таъкидлаш жоизки, болажонлар эртак қаҳрамонлари билан бир зум эртак иштирокчисига айландилар. Ана шундай байрамона кайфият йил давомида болажонларнинг қалбида яшайди.

М. ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Қишлоқда тиббий хизмат сифати юксалмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: