2016 ЙИЛДАГИ ИЛК ЧАҚАЛОҚ ФАРҒОНАДА ТУҒИЛДИ

Янги йилнинг илк сонияларида фарғона шаҳридаги марказий туғруқхонада қиз чақалоқ дунёга келди ва у ўзбекистонда 2016 йилда туғилган илк чақалоқ сифатида қайд этилди.

Фарғонада туғилган бу чақалоқнинг вазни 3 килограмм 684 граммни ташкил қилади. Туғилганларни қайд этиш китобига 2016 йилнинг 1 январь кунида соат 00: 01да Мафтуна Султонованинг фарзандини дунёга келтиргани ҳақида маълумот қайд этилди.

Бу қизалоқ оиладаги иккинчи фарзанд бўлиб, ота-онаси унинг “Соғлом она ва бола” йилида дунёга келганидан ниҳоятда хурсандлигини таъкидлашган. Айни вақтда чақалоқ ҳам унинг онаси ҳам ўзини яхши ҳис этмоқда.

Ж. ХОЛИҚОВ,

Фарғона вилояти

Яна ўқинг:  ХАЛҚАРО ТАОМЛАР ФЕСТИВАЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: