ОАВ БИЛАН ЎЗАРО САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Жамоатчиликни хабардор қилишда замонавий ахборот хизматларига қўйиладиган талаблар ва уларнинг ОАВ билан ўзаро самарали ҳамкорлиги” мавзусида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ахборот хизматлари раҳбарлари, олий ўқув юртларининг журналистика факультетлари профессор-ўқитувчилари, марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев ва бошқалар фуқароларнинг ахборот олишга доир ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш масаласига доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Семинарда ахборот хизматларининг техник имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, уларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг касб маҳоратини доимий ошириб бориш, ахборот хизматлари билан оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга оид масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда илк бор одам жигар бўлаги кўчириб ўтказилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: