ИНСОНИЙЛИК – АЗИЗ НЕЪМАТ

Тошкент Молия институтида 3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш кунига бағиш­лаб “Инсонийлик – азиз неъмат” мавзусида маънавий-маърифий, хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда имконияти чекланган инсонларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир якунида 2015 йил 30 ноябрь куни Олмазор туманидаги 1-сонли ногирон болалар “Мурувват” уйи ҳамда Юнусобод туманидаги 21-сонли “Меҳрибонлик” уйида Тошкент Молия институти жамоаси томонидан ташкил этилган спорт мусобақаларининг ғолиблари институт жамоаси ҳамда талабалари томонидан тайёрланган махсус медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров, пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон ва Осиё чемпиони Мирғофур Ҳайдаров, ёшлар ўртасида пауэрфилтинг бўйича жаҳон рекордчиси, паролимпия чемпиони Фарҳод Умрзоқов иштирок этди.

Муҳриддин ИСМОИЛОВ,

Тошкент Молия институти талабаси

Яна ўқинг:  КЎЗ ҲАМ ГРИПП БЎЛАДИМИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: