ОИЛАМИЗ МУСТАҲКАМ, СПОРТГА ОШНО ҲАР ДАМ

Тошкент Алоқа коллежида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан “Оиламиз мустаҳкам, спортга ошно ҳар дам” шиори остида маданий-спорт тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда тизимдаги ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўзаро куч синашди.

Тадбирнинг биринчи беллашувида иштирокчи оилаларнинг нафақат спортга қизиқишлари, балки уларнинг интеллектуал салоҳиятлари, маънавий дунёқараши, уддабуронлигини намоён этиш талаб этилди. Тадбирнинг иккинчи қисми эса спорт мусобақаларига қаратилди. Оилалар тўртта спорт шартларида ўз кучларини синаб кўрдилар.

Мусобақа натижаларига кўра биринчи ва иккинчи ўринларни “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйининг иштирокчилари Азимовлар ҳамда Дўсматовлар оиласи қўлга киритди. Учинчи ўрин эса “Ғофур Ғулом” нашриёт-матбаа ижодий уйининг Қодиржоновлар оиласига насиб этди.

Мусобақада иштирок этган оилалар Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг эсталик совғалари билан тақдирландилар.

З.МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Овқатланиш маданияти – соғлиқ кафолати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: