РАҒБАТ ВА ИМКОНИЯТ

тиббиёт ходимларига янада масъулият юклайди

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида тиббиёт ходимлари байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда соғлиқни сақлаш тизимида эришилаётган улкан ютуқлар халқаро миқёсда кенг эътироф этилаётгани алоҳида таъкидланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг “Соғлом она – соғлом бола” миллий модели бошқа мамлакатларга намуна сифатида тавсия этилгани бунга ёрқин мисолдир.

Шифокорлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт ходимларининг касб малака ва маҳоратини ошириш, соҳада эришилган илғор тажрибаларни оммалаштириш борасида қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Қишлоқ врачлик пунктлари, оналик ва болаликни муҳофазалашга ихтисослашган шифохоналар, санитария-эпидемиология назорати марказлари, шифокорлар ва ҳамширалар ўртасида ўтказилаётган турли танловлар шулар жумласидан.

Тадбирда ушбу танловларнинг 2015 йилдаги ғолиблари эълон қилинди.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги “Қумқишлоқ”, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги “Учтут”, Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги “Хизиробод” қишлоқ врачлик пунктлари энг намунали бирламчи тиббий-санитария муассасалари, деб топилди.

Хоразм вилоятининг Хива туманидаги “Огаҳий” қишлоқ врачлик пункти шифокори Феруза Юсупова “Йилнинг энг фаол умумий амалиёт шифокори”, Бухоро тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаcи ҳамшираси Шаҳноза Сатторова “Йилнинг энг яхши патронаж ҳамшираси” номинациялари бўйича ғолиб бўлди. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 4-шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси шифокори Дилдора Аҳмаджонова “Оналик ва болаликни муҳофазалаш борасида энг фаол тиббиёт ходими”, Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бўлим мудири Абдуҳаким Саримсоқов “Санитария-эпидемиология хизматининг энг фаол мутахассиси”, деб топилди.

Ўн тўртта тиббиёт муассасаси оналик ва болаликни муҳофазалаш бўйича энг яхши шифохона номинацияси совриндори бўлди. Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази улардан бири.

Танлов ғолиблари ва совриндорларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Байрам тадбирида таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокида концерт намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э. Боситхонова сўзга чиқди.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ – ЭЛГА МАДАД

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: