СПОРТ ДЎСТЛИККА ЧОРЛАЙДИ

Спорт – саломатлик гарови. У руҳ тетиклигини, тана саломатлигини таъминлайди. Шу боисдан ҳам баркамол авлод тарбиясида спортнинг ўрни беқиёсдир.

Юртимизда болалар ва ўсмирлар спорти ривожига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Турли спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларни оммавий тарзда спортга жалб этишга эришилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма йиллигига бағишлаб, “Қушбеги” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича “Соғлом авлод учун” кубоги XI Республика ўсмирлар турнири очилди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Стол тенниси федерацияси ҳамкорлигида ҳар йили ўтказилиб келинаётган ушбу турнир, ўтган йилга нисбатан иштирокчиларнинг сони ва савиясига кўра анча юксалишга эришди.

Ушбу турнирда республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан 1-босқичда ғолибликни қўлга киритган жами 60 нафарга яқин 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар қатнашдилар. Мусобақа иштирокчилари жуфтлик ва якка тартибдаги мусобақаларда ўзаро беллашадилар.

Турнир ғолиблари ташкилотчилар томонидан тақдим этилган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маърифат ТОЛИПОВА,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  ЮРТНИНГ БУНЁДКОР ЁШЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: