XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-25)
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Европа Иттифоқининг «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш» лойиҳаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Олий ўқув курслари билан ҳамкорликда «Суд жараёнида сўроқ қилишнинг тактикаси ва усуллари: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси» мавзуида халқаро семинар ташкил этилди.
- Яқинда Германиянинг Бремен шаҳрида турли миллат ва элатлар вакиллари ўртасидаги мулоқотни жадаллаштириш ҳамда жамоатчиликни халқларнинг урф-одат ва анъаналари, маданияти ҳамда пазандалик санъати билан таништириш мақсадида ўтказиладиган анъанавий Халқаро маданиятлар фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатимизнинг Германиядаги дипломатия миссияси ва Бремендаги Германия – Ўзбекистон дўстлик жамияти томонидан миллий услубдаги Ўзбекистон бўлмаси ташкил этилди.
- Яқинда Нидерландиянинг Роттердам шаҳридаги «Ahoy» марказий кўргазмалар саройида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди.