Болалар хавфсизлиги учун “АҚЛЛИ” АВТОМОБИЛЬ

“Google” компанияси ўзининг автопилотга эга автомобилларини йўлларда болаларни танишга ўргатмоқда. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди.

Тажриба мақсадида компания ўз ходимларининг фарзандларини таклиф қилиб, улардан автомобиллар сенсор олдидан карнавал костюмларида югуриб ўтишни сўрашди ва бу ижобий натижа берди.

Таъкидлаш жоизки, болаларнинг йўллардаги хатти-ҳаракатлари катталарникидан анча фарқланади ва уларни олдиндан айтиш қийин, айниқса байрамларда. Шунинг учун автомобиль тизимига дастлаб кўчада болаларни бошқа одамлардан ва объектлардан фарқлашни ўргатиш лозим. Болаларнинг йўлдаги хавфсизлигини таъминлашда мазкур автопилотга эга автомобиллари лойиҳаси катта аҳамиятга эга.

Яна ўқинг:  Дастлабки ғалаба!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: