ДУНЁДАГИ ЭНГ ИНГИЧКА СУНЪИЙ ҚОН ТОМИРИ ЯРАТИЛДИ

Япониялик олимлар каламуш танасида диаметри 1 миллиметрдан ошмайдиган дунёдаги энг ингичка сунъий қон томири етиштиришга муваффақ бўлди.

Томир сунъий бўлишига қарамай, унинг келиб чиқиши табиий. Чунки, тўлиғича каламуш организмидаги оқсиллардан ташкил топган. Технология шундан иборатки, каламушнинг териси остига 0, 6 мм қалинликдаги зангламайдиган материалдан (масалан, силикон) тайёрланган таёқча киритилади. Организм ёт жисмга таъсир кўрсатади ва унинг атрофида таёқчани ўраб олувчи коллаген ҳосил бўлади ҳамда бўлажак сунъий томир шаклланади.

Янги технология каламушда ярим йил давомида синаб кўрилган ва ҳеч қандай муаммо, жумладан, организм ёт жисмни қабул қилмаслик ҳолати кузатилмаган.

Мия ва юрак-қон-томир изланишлари миллий маркази тадқиқотчилари ўз технологияларини такомиллаштириб, унинг қўлланишини беш йил мобайнида одатий тиббий амалиётга айлантиришни режалаштирмоқда.

Мухлиса АБДУҲАМИДОВА,

ТТА талабаси

Яна ўқинг:  Руҳият тарозисининг икки палласи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: