Японлар икки соатда пенопластдан уй кўтаришни бошлади
Пенопластга оловбардошли материал билан ишлов берса, юмшоқ ва мўрт материал ғишт ва бетоннинг рақобатчисига айланиб қолади. Уйни қуришга атиги икки соат вақт кетади. Нархи эса минг долларга боради.
Пенопласт уйлар ўтовсимон думалоқ шаклда бўлиб, қишда иссиқни, ёзда эса совуқни сақлай олади. Ишлаб чиқарувчилар бу уй 300 йил туришига ваъда бермоқда.
Бундай уйлар қуришни Ўзбекистон шароитида жорий этилса айни муддао бўлади. Чунки қурилиш материаллари қимматлашган даврда оддий аҳоли уй қуриш учун катта сарф-харажат қилишига тўғри келмоқда.
Манба: sof.uz