МАҲОРАТ МАКТАБИ ёш таржимонларни кашф этмоқда

Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди ҳузуридаги “Олтин қалам” газетаси таҳририяти ташаббуси билан “Ёш таржимонларнинг маҳорат мактаби” ва унинг сайтини ташкил қилиш лойиҳаси доирасида таржимонлар танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Тошкент давлат шарқшунослик институти билан ҳамкорликда ташкил этилган танловда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, соҳа мутахассислари, ёш таржимонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловда “Ёш таржимонларнинг маҳорат мактаби” ва унинг сайтини ташкил қилиш лойиҳаси билан қатнашиб, давлат грантини қўлга киритган таҳририят бир қатор ишларни амалга оширди.

Лойиҳа асосида газета ва журналларда чоп этилган, турли тиллардан таржима қилинган асарлар муаллифлари рағбатлантирилди. Энг сара ижод маҳсуллари “Қуёшли дарча” тўпламига киритилди. Соҳа мутахассислари иштирокида турли семинарлар, учрашувлар, адабий-бадиий кечалар ўтказилди.

Тадбирда танлов ғолиблари диплом ва совғалар билан тақдирланди.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИ: ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: