“ҒУНЧА”КУНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Болаларнинг севимли нашри бўлмиш “Ғунча” журнали томонидан пойтахтимиздаги 59-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида “Ғунча кунлари” ўтказилди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими болалар шоираси Умида Абдуазимова ҳамда таниқли ижодкорлар Дилшод Ражаб ва Шукрулла Абдуллаев болалар даврасида меҳмон бўлди.

Тадбир давомида ижодкорлар болаларга ўқиш, билим олишнинг афзалликлари, адабиётга меҳр қўйиш келажак пойдевори эканини таъкидлаб, бу борада “Ғунча” журнали уларнинг яқин дўсти эканини айтиб ўтишди. Умида Абдуазимова, Дилшод Ражаб каби атоқли шоирлар ижод намуналаридан ўқиб берди. Шукрулла Абдуллаев эса ўзининг ҳикоя ва эртаклари мазмун-моҳиятини болалар билан ўртоқлашди. Шу куни топишмоқ, тез айтишлардан фойдаланиб “Ғунча” ижодкорлари томонидан турли викториналар уюштирилди. Ўқувчилар ҳам “Ғунча” журналида чоп этилган ва ўзи ижод қилган шеърлардан ўқиб берди.

Худди шундай тадбир Олмазор туманидаги 243-умумтаълим мактабида ҳам ташкил этилди. Тадбирда болаларнинг севимли ёзувчиси, бир неча ўнлаб қизиқарли китоблар муаллифи, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев ўқувчилар билан учрашди.

Б. ҲАЛИМОВ

Яна ўқинг:  ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ВАКЦИНА ҚЎЛЛАНИШ АРАФАСИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: