ХАБАРЛАР, ЯНГИЛИКЛАР, ВОҚЕАЛАР (2013-10)
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2 март куни Оқсаройда Франция Республикаси Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиусни қабул қилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони матбуотда эълон қилинди.
- Тошкент шаҳрида “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси ва “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ҳамкорлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
- Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида 5 март куни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Япония ва Япония — Ўзбекистон қўмиталарининг навбатдаги қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
- Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Оммавий ахборот воситаларида палата фаолиятини ёритиш масалалари ва истиқболдаги режалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирнинг видео-конференция шаклида ташкил этилгани палатанинг ҳудудий бошқармалари вакиллари билан мулоқот ўрнатиш имкониятини яратди.