ҒОЛИБ БИЛИМДОНЛАР

Самарқанд вилоятининг баҳово Самарқанд туманида жойлашган “Алпомиш” оромгоҳи яна болажонларнинг шодон қийқириғига тўлди. Чунки, бу ерда республика миқёсидаги нуфузли “Ёш автоназоратчилар” республика слёти мусобақалари ўтказилмоқда. Ҳар бир ўқувчи ўзининг чаққон ва зийрак ҳаракати билан жамоадошларига муносиб бўлишга интилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, “Маҳалла” жамоат фонди, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Республика “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси каби ҳамкор ташкилотлар бошчилигида ўтказилаётган мазкур слётда юртимизнинг барча вилоятларидан ҳамда Тошкент шаҳридан келган мактаб ўқувчилари ўзаро куч синашдилар.

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тест синови, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, велосипедда шаклли учиш, радио тўлқинли машинани бошқариш, чорраҳа макетини ясаш каби саккизта шарт бўйича беллашган болажонлар ҳар жиҳатдан ўзларининг билимдонлигини намойиш этишди.

Танлов шартларига кўра олий ўринни Самарқанд туманидаги 38-мактаб ўқувчилари қўлга киритишди. Шунингдек, I ўрин Наманган вилояти ҳамда қашқадарёлик ўқувчиларга, II ўрин Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидан келган иштирокчиларга насиб этди. Хоразм вилояти ўқувчилари эса III ўрин соҳиби бўлишди. Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мирзоғолиб АЛИМОВ,

Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинма инспектори

Яна ўқинг:  МАФТУНКОР ВА СЕҲРЛИ ДИЁР МАДҲИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: