Ардоқлаймиз сизни, устозлар

Ёш авлодни ҳам маънан, ҳам жисмонан етук, баркамол қилиб тарбиялаш йўлида устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёс. Мамлакатимизда барча соҳалар сингари таълим тизимида ҳам соҳа ходимларини мукофотлаш, айниқса, устозларга алоҳида эҳтиром кўрсатиш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Пойтахтимиздаги 28-умумтаълим мактабида ҳам 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни кўтаринки руҳда нишонланди.

Мазкур таълим масканида 96 нафар педагог 1 минг 819 нафар ўқувчига таълим-тарбия бериб келмоқда. Уларнинг 230 нафари 9-синф битирувчиларидир. Ўтган 2014–2015 ўқув йилида ўтказилган фанлар олимпиадасида 9-синф ўқувчилари иштирок этиб, туман босқичида Дилноза Акмалова инглиз тилидан 1-, Дурдона Ботирова иқтисодий билим асослари фанидан 1–ҳамда Фарангиз Жамолова рус тилидан 3-ўринга муносиб топилди. “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасида бокс бўйича 1-ўринни эгаллаб ғолибликни қўлга киритган Ислом Эргашев бугун мактабнинг фахрига айланган.

Муассасада “Устоз – шогирд” йўналишининг яхши йўлга қўйилгани эртанги ютуқларга заминдир.

– Мактаб мустақил ҳаётга замин яратувчи таълим-тарбия масканидир. Шу боис жамоамиз билан ҳамжиҳатликда битирувчи синф ўқувчиларини касбга йўналтириш бўйича астойдил иш олиб борамиз. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг “Очиқ эшиклар куни”да иштирок этамиз. “Қизиқишлар харитаси” орқали ўқувчиларнинг қайси касбга қизиқиши аниқланади. Ота-оналардан ҳам анкета саволларига жавоб оламиз. Шу қаторда ишлаб чиқариш корхона ва цехлари, ва ҳунармандлар ишлари билан таништириш орқали ўқувчиларда бирор касбга қизиқиш уйғотишга ҳаракат қиламиз, – дейди мактаб директори Малика Азимова. – Айниқса, бу борада ўқувчилар орасида ўтказиладиган “Мен орзу қилган касб”, “Касбим – фахрим”, “Мен танлаган касбнинг келажакдаги ўрни” мавзуларидаги иншолар танлови муҳим аҳамиятга эга.

Тантанали байрам тадбирида ўқувчиларнинг устозларга атаб ёзган шеърлари янгради. Улар ижросидаги бадиий ва мусиқий дастурлар барчага аъло кайфият улашди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Мавзу, маҳорат ва таҳлил

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: