ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР САРАЛАНДИ

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 21-мусиқа ва санъат мактабида “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур фестиваль мамлакатимизда иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга хизмат қилмоқда. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур тадбирда кўплаб ёшлар фаол иштирок этиб келишмоқда.

Танловнинг Сергели туманида ўтган ҳудудий босқичида 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 689 нафар ўғил-қиз қатнашди. Иштирокчилар классика, вокаль, халқ чолғулари, тасвирий ва амалий санъат, назм ва наср, рақс йўналишларида ўз маҳоратини намойиш этди.

Ғолибларга фестивалнинг шаҳар босқичига йўлланма берилди.

З. МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: