ЗАМОНАВИЙ БИНО ТОПШИРИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги Тахиатош “Гўдаклар уйи” капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда униб-улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта ўрганиши учун барча шароит ва имкониятларни яратиш, хусусан, ижтимоий муҳофазага муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тўлиқ таъмирлашдан кейин замонавий қиёфа касб этган “Гўдаклар уйи”нинг асосий биносига қўшимча равишда икки қаватли маъмурий бино, спорт зали бунёд этилди. Болалар майдончасига замонавий ўйинчоқлар, аттракционлар ўрнатилди.

Г. АЙМБЕТОВА

Яна ўқинг:  АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: