FAST – ижтимоий бирдамлик

Республика болалар кутубхонасининг катта залида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бош бошқармасининг “Ёшлар ўртасида ОИТС/ОИВ ва жиноятчилик, ҳамда психоактив моддаларни суистеъмол қилинишнинг оилавий кўникмалар ўқув дастурлари орқали олдини олиш” лойиҳаси якунларига бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа 2013-2014 йиллар давомида амалга оширилди. Уни мамлакатимизда жорий этиш бўйича Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг тегишли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соҳа мутахассисларидан иборат маданий мослашув гуруҳи шакллантирилди. Мазкур гуруҳ томонидан миллий менталитетимиз ва маҳаллий шароит ҳисобга олинган ҳолда умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари учун “Оила ва мактаб биргаликда – FAST” дастурининг ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилиб, ўзбек ва рус тилларида чоп этилди.

Лойиҳа Тошкент шаҳридаги олтита таянч таълим базасида халқаро мураббий кузатуви остида бўлиб ўтди. Унда уч нафар миллий ва 58 нафар тадқиқотчи мураббийлар томонидан жами 400 га яқин ота-оналар ва болалар иштирокида уч босқичли тажриба синови ўтказилди.

Тадбирда хорижий давлат элчиларининг вакиллари, халқаро ташкилотлар вакиллари, жамоат кенгаш аъзолари, депутатлар, лойиҳада иштирок этаётган халқаро ва миллий тренерлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, диний ишлар идораси вакиллари, шунингдек, оила марказлари иштирок этишиб лойиҳа хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

Маърифат ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  Бир оилада тўрт қизалоқ туғилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: