ДУНЁДАГИ БИРИНЧИ БОЛАЛАР АВТОМОБИЛИ

Япониянинг автомобиль ишлаб чиқарувчи “Toyota” компанияси нафақат ўзининг мавжуд мижозлари, балки келажакдаги мижозлари тўғрисида ҳам қайғуради. “Tokyo Toy Show” кўргазмасида компания болалар учун мўлжалланган “Toyota Camatte “ машинасини тақдим этди.

Ушбу ноёб транспорт воситасининг бўйи 2,7 метр, эни 1,2 метрни ташкил этади. У уч киши – олд ўриндиқдаги ҳайдовчи ва орқа ўриндиқдаги икки йўловчи учун мўлжалланган.

Ўзининг “ўйинчоқ” кўринишига қарамасдан, ушбу машина ҳақиқий двигатель билан жиҳозланган. Ундаги электр двигатель бир марта кучланиш билан ўн километргача юриш имконини беради. Машина шаҳар кўчаларида эмас, боғлар, пиёдалар ва велосипедлар учун ажратилган йўлакларда юришга мўлжалланган.

Toyota Camatte машинасини бошқарувчи болаларга ҳеч қандай хавф таҳдид солмайди. Сабаби автомобиль ҳалокатга олиб келувчи тезликка эга эмас.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Қўриқхонада медиа-тур

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: