“Ўзфармсаноат”дан 31 та янги дори

“Ўзфармсаноат” ДАКда жорий йилнинг 9 ойи давомида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 23,3 фоиз ошди. Маҳсулот экспорти ҳажми 2,3 мартага кўпайди.

Бу йил ўзлаштирилиши режалаштирилган 32 та янги дори воситаларидан ўтган давр мобайнида 31 таси ишлаб чиқарилди. Айни дамда компания тасарруфига кирувчи 21 та корхона ISO-9001 сифат сертификатига эга. Мазкур саноат соҳасида иш ўринлари сони 1050 кишига кўпайди. 491 та янги иш ўрни яратилди.

Ишлаб чиқариш ҳажми 9 ойда 301,4 млрд.сўмни ташкил қилди (ўсиш ҳажми 123,3 фоиз). Бунда дори воситалари 224,9 млрд.сўмлик миқдорни ташкил этди (ўсиш ҳажми 111,7 фоиз). 489,9 млн. дона маҳсулот ишлаб чиқарилди.

9 ой давомида маҳсулотлар экспорти 3,5 млн. АҚШ долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 230 фоиз ортиқдир.

Яна ўқинг:  “Taр” гажети клавиатура, геймпад ёки монипулятор ўрнини босади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: