Музейларда мозий нафаси

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Олимпия шон-шуҳрати музе­йида “Мустақиллик даври музейлари: кеча ва бугун” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Бугунги кунда республикамиз бўйича жами 444 та музей мавжуд. Шундан давлат бюджетида молиялаштирилган музейлар 135 та (филиаллари билан)ни ташкил этади. Шунингдек, 99 та нодавлат музей, 28 та коллеж музейи, 182 та мактаб музейи мавжуд. Мазкур музейларда 2 млн. 387 мингдан ортиқ экспонат сақланади.

– Мана икки йилдирки, 2-8 сентябрь кунлари республикамиз музейларида “Музейлар ҳафталиги” ўтказиб келинмоқда. Мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, ёшларни музей фаолияти билай яқиндан таништириш улкан ва бой маданий меросимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромнинг бир бўлагидир, – дейди Юнус Ражабий уй музейининг раҳбари Ҳасан Ражабий.

Анжуман доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари масъул ходимлардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Хуршида Ҳусенова

Яна ўқинг:  Sharq gavhariga sayohat

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: