ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ
Жорий йилнинг 15 сентябридан республикадаги мавжуд 211 та “Баркамол авлод” болалар марказларида янги ўқув йили бошланди. Шу муносабат билан мазкур марказларда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, таълим муассасаси ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилди.
Мазкур тадбирларида марказлардаги мавжуд имкониятлар ва фаолият кўрсатаётган тўгараклар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда республикадаги мавжуд “Баркамол авлод” болалар марказларида учта йўналишда 36 номдаги 4 минг 461 та тўгаракка 108 минг нафардан ортиқ ўқувчи қамраб олинган. Улар ўртасида бадиий ижод йўналишида бичиш-тикиш ва тўқиш, ёш мусаввир, техник ижодиёт йўналишида бошланғич техник моделлаштириш, “Компьютер дизайни ва графикаси”, ўлкашунослик ва экология йўналишида “Оила ва саломатлик”, “Ёш табиатшунос” каби тўгаракларга қизиқиш ортмоқда.