ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ХИЗМАТ

Аҳоли саломатлигини асрашда муҳим омил бўлмоқда

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан пойтахтимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари олимлари ва етакчи илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассислари иштирокида жойлардаги тиббиёт масканларида “Маҳорат дарслари” тиббий-ижтимоий акцияси ўтказилмоқда.

Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган шифокорларнинг малакасини ошириш, жаҳон тиббиётининг илғор ютуқлари ва илм-фан янгиликларини кенг оммалаштириш, юртимизнинг олис ҳудудларида яшаётган аҳолига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришдан иборат.

Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ташкил этилган шундай тадбирда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази олимлари, етакчи мутахассислар, маҳаллий шифокорлар иштирок этмоқда.

Ушбу марказ 2014 йилги инвестиция дастури доирасида тубдан реконструкция қилиниб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Марказнинг ўнта бўлимида йилига қарийиб саккиз минг бемор болага тиббий ёрдам кўрсатилади.

Акция доирасида ташкил этилган давра суҳбатида болалар жарроҳлиги, педиатрия ва неоноталогиянинг долзарб масалаларига оид маърузалар тингланди. Пойтахтимиздан келган олимлар ва шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди. Болаларга интенсив тиббий ёрдам кўрсатишда янги тиббий технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан маҳорат сабоқлари ташкил этилди.

Етакчи мутахассислар маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда болаларда учрайдиган туғма ва орттирилган жигар, қон-томир, буйрак хасталикларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг замонавий усуллари бўйича кўргазмали операциялар ўтказди.

И.ХУДОЙҚУЛОВ

Яна ўқинг:  Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: