САМАРҚАНДДА ШАРҚОНА ОҲАНГЛАР ТАРАННУМИ

“Шарқ тароналари” X халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан санъат намояндалари, мусиқашунослар ва бадиий жамоалар Самарқандга ташриф буюрди. Улар Самарқандда истиқлол йилларида бунёд этилган замонавий иншоотлар, қайта тикланган ва янада чирой очган меъморий ёдгорликлар билан танишди.

Хилде ФРАТУР, ижрочи (Бельгия):

Санъат оламида донг таратган машҳур “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш шарафига эришганимиздан қувончимиз чексиз. Ушбу фестиваль ва унинг очилишига бағишланган тантаналарни интернет ва ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, анжуманнинг нуфузи ва жозибасидан ҳайратлангандим. Ўшанда Регистон майдонида ўтказиладиган мазкур фестивалда қатнашиш орзуси пайдо бўлган эди. Орзуим ушалганидан жуда хурсандман. Мазкур фестивалда “Trio Hop” гуруҳи билан биргаликда Бельгия тарихи, маданияти, урф-одатлари, одамлари, табиати ва иқлими тўғрисида қўшиқлар куйлашни ният қилганмиз.

Самарқандни бамисоли эртаклардаги шаҳар, дейишади. Шаҳарни кезиш асносида бунга тўла амин бўлдим. Кўҳна мадраса-ю мақбаралар, тарихий ёдгорликлар, мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, юртингиздаги тинчлик ва осойишталик, ўзбекона меҳмоннавозлик, лутфу марҳаматни кўриб, ҳавасимиз ортди.

Фестиваль доирасида турли мамлакатларнинг маданияти ва санъати билан танишиш, турфа халқларнинг наво ва рақсларидан баҳраманд бўлиш имконияти яратилгани ҳам бизни жуда қувонтирмоқда.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Яна ўқинг:  НАВРЎЗ – ҲАМЖИҲАТЛИК АЙЁМИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: