КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗЛИ ЮРТ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2015 йилнинг Юртбошимиз ташаббуси билан Кексаларни эъзозлаш йили деб эътироф этилиши ва ушбу йўналишда давлат дастурининг қабул қилингани юртимизда кекса авлодга бўлган эҳтиромнинг нақадар юксаклигини кўрсатиб турибди.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ушбу мавзу юзасидан тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар кексаларни имтиёзли соғломлаштириш, улар учун рес­публикамизнинг тарихий ҳамда диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштириш, шунингдек, нуронийлар ўртасида турли спорт мусобақаларини уюштириш кўзда тутилганлиги ва бу борада қатор ишлар амалга оширилганлигини қайд этди.

Республика миқёсида Касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги 15 та сиҳатгоҳда дам олувчилар учун ҳар томонлама замонавий қулайликлар яратилиб, реконс­трукция ва тўлиқ таъмирлаш ишларининг амалга оширилгани дам олувчиларга бўлган эътиборнинг амалдаги кўринишидир. 36 та санаторийда 11 минг 458 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийлари давлат бюджети томонидан соғломлаштирилди. Ушбу санаторийлар атрофида жойлашган маҳаллаларда яшовчи 1 минг 722 нафар нуроний тиббий ташхисдан ўтказилиб, амбулатор шароитида соғломлаштирилди.

М.ҚУРБОНБОЕВА

Яна ўқинг:  КЎЗ ҲАМ ГРИПП БЎЛАДИМИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: