ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ – УЗОҚ УМР КАФОЛАТИ

Соғлом овқатланиш инсоннинг узоқ умр кечиришини таъминловчи муҳим мезондир. Cоғлом турмуш тарзини шакллантириш жараёнида бу энг асосий воситалардан биридир.

Мамлакатимизда ушбу соҳадаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий ва ташкилий механизмлари яратилган. Соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техник салоҳияти такомиллашаётгани диагностика ва даволаш ишлари сифатини ошириш, тиббий-профилактика хизматини янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. Озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, халқимизни юртимизда етиштирилган экологик соф, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни изчил давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлаётгани алоҳида таъкидланди.

Давра суҳбатида мамлакатимизда аҳолининг соғлом овқатланишини ташкил этиш соҳасидаги чора-тадбирлар самаралари, бу йўналишда жаҳон тажрибаси, давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар, тарғибот дастурлари хусусида маърузалар тингланди.

Г. ШИРИНОВА,

“Sog’lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Юқори холестеринга қарши биринчи вакцина одамда синаб кўришга тайёр

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: