Андижон давлат тиббиёт институтида Доғистон давлат тиббиёт университетининг икки факультети очилади

Ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган Россия – Ўзбекистон таълим форуми доирасида ҳар икки олийгоҳ – Андижон давлат тиббиёт институти ва Доғистон давлат тиббиёт университети ўртасида халқаро ҳамкорлик келишуви имзоланган эди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг 25 январь куни Россия Федерациясининг Доғистон давлат тиббиёт университетида Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадамин Мадазимов ҳамда Доғис­тон давлат тиббиёт университети ректори Сулейман Маммаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда институтлар қошида иккита қўшма факультет очиш бўйича келишув имзоланди.

Ушбу келишувга кўра, қўшма факультетларга қабул 2019-2020 ўқув йилидан стоматология йўналиши бўйича, 2020-2021 ўқув йилидан бош­лаб эса даволаш иши йўналиши бўйича талабалар қабул қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, таълим жараёнига замонавий технологиялардан – телемедицина, масофавий, электрон ва симуляцион таълимлар киритилиши кўзда тутилмоқда. Қўшма факультет талабалари ўқишни тамомлагач икки томонлама, Россия ва Ўзбекистон намунасидаги дип­ломларга эга бўладилар. Бу Андижон давлат тиббиёт институтининг ягона халқаро таълим муҳитига жадаллик билан кириб бораётганидан далолат.

Яна ўқинг:  ЭЗГУЛИК ВА ПОКЛИК ТАДОРИГИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: