WALKCAR ЯНГИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ

Япониянинг “Cocoa Motors” компанияси янги шахсий транспорт воситасини тақдим этди. Оддий ноутбук ҳажмидаги мазкур транспорт воситаси барча автомобиллар сингари тўртта ғилдиракка эга.

Унинг юқори тезлиги соатига 10 км бўлиб, одам чиқиши билан ҳаракатланишни бошлайди. Аксинча устида ҳеч ким йўқ бўлса шу заҳоти ўчади. Бурилишлар вақтида хайдовчи танасини керакли тарафга эгилса кифоя. Қурилма ўзи бурилиб кетаверади.

“WalkCar”нинг корпуси алюмин билан қопланган бўлиб, у 120 кг гача бўлган оғирлик билан ҳаракатлана олади. Енгилгина, ўзингиз билан саёҳатларга олиб юришга жуда қулай бўлган мазкур транспорт батареяси бир қувватлантирилганда 12 км масофани босиб ўтишга етади.

Г.ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Пластикни қайта ишловчи завод – ҳар бир уйда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: